2021 йил 3 октябрь куни Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида иккита транспорт воситалари: “Спарк” (давлат рақами 30 З 987 PA) ва “Нехиа-2” (давлат рақами 01 Т 386 QA) автомобиллари тўқнашуви рўй берди. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчилар ҳам бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.
Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўплаб автофалокатлар содир бўлмоқда. Шу боис ҳайдовчилардан масъулиятли бўлишни сўраб қоламиз.