Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда қозоқ ёзувчиси Абай ёдга олинди

A A A
Тошкентда қозоқ ёзувчиси Абай ёдга олинди

Душанба куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида унинг ижоди ва умуман қардош халқлар меросига бағишланган кўргазма очилди.

“Ушбу кўргазма буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инсонпарварлик анъаналарини асраб-авайлаган Абай ижодини янада чуқурроқ англаш имконини беришига ишончимиз комил. Унинг халқлар тинч-тотув яшаши, Шарқ ва Ғарб бирлиги ҳақидаги ғоялари ҳозирги босқичда ҳам ўзининг кескинлигини йўқотгани йўқ, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очилиш маросимида.

“Алишер Навоий ва Абай ижоди нафақат туркий, балки умуминсоний қадриятларнинг шаклланиши намунасини ўзида мужассам этган буюк меросдир. Улар икки қардош халқнинг маънавий устунларидир”, — дея қўшимча қилди Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев.

“Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмаси 30 декабрга қадар давом этади.

Киритилди: 11:59 19.12.2022. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!