🔹Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 "Қизилтоғ-Янгибозор" автомобиль йўлининг 67-километрида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.М. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) "Ваз-2107" русумли автомобилда "Янгибозор-Паркент" йўналишида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.
🔹Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
‼️Барча ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз.