Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда

A A A
Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда

Султон Ахмаджонов кўк рангли "Матиз" русумли автомашинасини миниб, номаълум томонга кетган.

Тошкентда ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи О.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 июнь куни ўғли Султон Ахмаджонов кўк рангли "Матиз" русумли автомашинасини Чилонзор туманида жойлашган "Олимполвон" ошхонаси олдидан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Айни вақтда Султон Ахмаджоновни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Суриштирувни ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ИИВ ушбу муносабат билан фуқароларга мурожаат қилмоқда: Султон Ахмаджонов ёки унинг машинасини кўрганлар ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлган инсонлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралмоқда.

 

Manba: sputniknews-uz.com

 

Киритилди: 13:38 03.07.2018. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда