Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Нигериядан келган инглиз тили ўқитувчисига жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда Нигериядан келган инглиз тили ўқитувчисига жиноий иш қўзғатилди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасига инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О.Инносент таниши Х.О. ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб бериб, сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб расмга туширган ва ушбу суратларни “Telegram messenger” ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига 5 000 000 сўм пулларни талаб қилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Шохсарой” тўйхонаси олдида Х.О.дан 2 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Инносентга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Киритилди: 16:46 19.04.2021. Ўқилди: 11912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!