Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда МЧЖ биноси ва унинг ёнидаги уй ёниб кетди

A A A
Тошкентда МЧЖ биноси ва унинг ёнидаги уй ёниб кетди

Бугун, 25 июнь куни соат 14:20да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасида жойлашган “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Мазкур хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27да етиб борган. Ёнғин соат 14:48да ўраб олиниб, соат 15:03да батамом ўчирилди.

Ёнғиндан “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:14 25.06.2021. Ўқилди: 1602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар