Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “Matiz” ҳайдовчиси "Spark" ҳайдовчисини дўппослади

Тошкентда “Matiz” ҳайдовчиси "Spark" ҳайдовчисини дўппослади

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 22 март куни соат 13:00 ларда 24 ёшли Зоҳиджон Ғ., бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Паркент тумани Қайилма ҳудудидан ўтувчи жамоат жойи ҳисобланган Паркент-Янгибозор чорраҳасида “Spark” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли Тоҳиржон Ғ.,нинг йўлини тўсиб, автомашинасидан тушиб уни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Тоҳиржон Ғ., енгил турдаги тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Зоҳиджон Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.    

Тергов ҳаракатлари давомида, Зоҳиджон Ғ., Тоҳиржон Ғ., билан такси йўналишида йўл талашганликлари натижасида ушбу жиноят келиб чиққан.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 11:50 02.04.2021. Ўқилди: 2018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!