Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда масжиддан АҚШ долларларини ўғирлаб кетишди

A A A
Тошкентда масжиддан АҚШ долларларини ўғирлаб кетишди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 6 декабрь куни тахминан соат 15.25 да номаълум шахс масжидда бўла туриб 38 ёшли Раҳматуллахўжа А.га тегишли бўлган куртка чўнтагидан 5.400 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – муқаддам судланган 36 ёшли Отабек Н. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 13:32 23.01.2021. Ўқилди: 5958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда