Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда масжид ёнидаги электр подстанцияси ёниб кетди

A A A
Тошкентда масжид ёнидаги электр подстанцияси ёниб кетди

Маълум бўлишича, 26 июль куни соат 20:53 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Чимир ота» масжиди яқинидаги подстанцияда ёнғин келиб чиққан.

Таъкидланишича, ёнғин-қутқарув техникалари 20:57 да воқеа жойига етиб борган. Ҳолатни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Подстанция электрманбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, соат 22:42 да батамом ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва атрофга тарқалиш хавфи мавжуд эмас. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Киритилди: 23:11 26.07.2021. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда