Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва Lada иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи вафот этди

A A A
Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва Lada иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи вафот этди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида, 27 ёшли М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2, 32 ёшли А.З. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 33 ёшли П.Л. бошқарувидаги бўлган Ladа русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:34 13.06.2024. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!