2019 йил 19 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар Ишчилар маҳалласида яшовчи Д.А. маст ҳолда уйида бирга яшовчи куёви А.Г. билан оилавий жанжал оқибатида А.Г. унга пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Д.А. касалхонага ётқизилиб, А.Г. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.