Тошкентда турар-жой балкони қулаб тушди, деб хабар қилмоқда Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.
Ҳодиса бугун соат тахминан 18:40ларда юз берган. Учтепа тумани 23-даҳа № 20 уйда 5-қаватдан 2-қаватгача бўлган бир йўла тўртта хонадоннинг балконлари қулаб тушган.
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Хабарда айтилишича, қулаш сабаби - ғишт ўрилиши туфайли осма балкон конструкциясида бузилиш рўй берган.