Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда “Келинлар паради” нима сабабдан ўтказилгани маълум қилинди

Тошкентда “Келинлар паради” нима сабабдан ўтказилгани маълум қилинди

Куни кеча пойтахтимиздаги Toshkent city ҳудудида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Келинлар паради” ўтказилди. Бундай намойиш илк бора 2019 йилда ташкил қилинганди.

Oyina.uz'нинг ёзишича, Парадда 200 дан ошиқ модел-қизлар иштирок этди. Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, бу “Shosh fest-2022” модалар фестивали кўргазмаси таркибидаги намойишлардан биридир.

Биласизми, олдинлари биз чет элдан кўйлаклар олиб келардик, ҳозирда эса биздан олиб кетишмоқда. Бу параддан мақсад – маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилиш. Дизайнерларимизнинг ишини дунё миқёсидаги подиумларга олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз, – деди кўргазмада либослари билан иштирок этган дизайнер Нозима Ҳайитметова.

“Келинлар паради”да ўндан ортиқ ҳорижий давлатлардан келган дизейнерлар қатнашди. Юртимиз аҳолиси ва меҳмонлар кун давомида намойишни кузатиб, сўнгги урфдаги келинлик либослари ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Киритилди: 15:08 05.07.2022. Ўқилди: 5051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!