Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда жиноий гуруҳ узоққа қочиб кета олмади

Тошкентда жиноий гуруҳ узоққа қочиб кета олмади

28 май куни соат 14:20 лар атрофида Тошкент шаҳрининг, Олмазор туманида яшовчилар А.М., ака-ука Д.И. ва О.И.лар Чилонзор-7 даҳаси 23-уй олдида шу уйда яшовчи Ф.А. ва унинг ҳамкасби - Учтепа туманилик Р.Ш. ларни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Ф.А. нинг қўлидан ичида 38 500 000 сўм пули, фуқаролик паспорти ва уйининг калити бўлган аёллар сумкасини тортиб олган. Р.Ш. нинг қўлидаги барсеткасини тортиб олмоқчи бўлганларида, у қаршилик кўрсатган, шундан сўнг улар Д.И. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ички ишлар ходимларининг амалга оширган чора-тадбирлари натижасида А.М., Д.И. ва О.И. лар ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Киритилди: 16:14 31.05.2020. Ўқилди: 3355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!