Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда жанговар ўқларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкентда жанговар ўқларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Пойтахтда ноқонуний равишда жанговар ўқ-дориларни сотишга уринган шахс қўлга олинди. У харидорга ўқларни 1,3 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 2001 йилда туғилган фуқаро харидорга калибри 5×45 миллиметр бўлган 22 дона жанговар ўқни сотган вақтда ушланган. Ашёвий далиллар белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланишича, ушланган шахс муқаддам Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи лавозимида ишлаган. Тезкор суриштирувлар жараёнида у ушбу ўқ-дориларни аввал бирга хизмат қилган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўмга сотиб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 20:27 16.01.2026. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!