Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ИИВ ходимини қасддан ўлдириб, Чирчиқ дарёсига ташлаб кетишди

Тошкентда ИИВ ходимини қасддан ўлдириб, Чирчиқ дарёсига ташлаб кетишди

2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади Бош прокуратура маълумотида.

Киритилди: 11:42 03.10.2022. Ўқилди: 5383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!