ДХХ, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у тадбиркорга нисбатан қўзғатилган фирибгарликка оид жиноят ишини ижобий ҳал қилиш ва ресторандаги ёнғин оқибатида юзага келган ҳолат бўйича жиноят ишини тугатиб бериш эвазига жами 7,5 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс олдиндан 2,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.