Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ҳайдовчининг 67 та жаримаси учун Kia машинаси хатланди

Тошкентда ҳайдовчининг 67 та жаримаси учун Kia машинаси хатланди

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлим иш юритувига ЙҲХБнинг қарорларига асосан, қарздор Х.Қ.дан 1 ой давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай ҳаракатланиши оқибатида жами 67 та маъмурий жарима ишлаб олиб, 30 миллион 284 минг сўмлик қарздорлик юзага келган. Қарздор эркакка нисбатан 67 та ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

Қарздорга нисбатан бюронинг туман бўлими томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, 67 та ижро ҳужжатлари тамомланмаган. Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Kia K5 хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.

Ҳозирда автотранспорт воситасини аукцион савдоси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда. Савдолардан тушган пул маблағлари 30,2 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: 18:06 13.07.2024. Ўқилди: 1434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!