Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда фуқаро ҳокимият вакилини пичоқлади. Нега?

A A A
Тошкентда фуқаро ҳокимият вакилини пичоқлади. Нега?

Тошкент вилоят прокуратураси Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ходимига тан жароҳати етказилганлиги юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаро Б.А., 19.01.2021 йил Ўртачирчиқ туманида жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.01.2021 йилда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Б.А. ЖПК талаблари асосида ушланган.

Ҳозирда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:16 22.01.2021. Ўқилди: 4756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда