Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда эркак сигарета чекиб “ухлаб” қолди, натижада...

A A A
Тошкентда эркак сигарета чекиб “ухлаб” қолди, натижада...

2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшаган В.Р. маст ҳолда уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет чўғи кўрпага тушиб ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 20 кв.м. майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда В.Р.нинг тутундан заҳарланган ҳолдаги жасади топилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:01 01.12.2018. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар