Маълум бўлишича, у уч нафар танишини жалб қилиб, марказда сақланаётган катта миқдордаги пулни қўлга киритишни режалаштирган.
Режага кўра, собиқ қўриқчи шерикларига пул сақланадиган жойни кўрсатиши, гуруҳнинг яна бир аъзоси эса электр таъминотини узиши керак бўлган.
Қолганлар ниқоб ва аёллар кийимида орқа эшикдан кириб, пулларни қопларга жойлаши ва ижарага олинган машинада олиб кетиши режалаштирилган.
Жиноятдан кейин улар Фарғона орқали қўшни давлатлардан бирига чиқиб кетаётганда ушланган.