Инсон баъзида билиб-билмай қилган нотўғри ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймон бўлса, иккинчи марта бундай ишга қўл урмайди. Яна тағин ким билади дейсиз, буни, албатта, вақт кўрсатади.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Шокир Шарипов (воқеа иштирокчиларининг исм-шарифлари ўзгартирилди) ҳам ўзганинг мулкига тажовуз қилиб, ҳозирда қонун олдида жавоб бермоқда.
Яъни у, ҳамшаҳари Насиба Тошматованинг 700 минг сўм миқдоридаги пулларини куч ишлатиш йўли билан олиб қўйиб, воқеа жойидан жуфтакни ростлайди. Аммо, ички ишлар органларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, бу кимса дарҳол қўлга олиниб, эндиликда уятдан бош эгиб, афсус-надомат чекмоқда. Нима бўлганда ҳам унинг пушаймони ростмикан?