Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда эгизаклар коронавирусдан бутунлай соғайди

A A A
Тошкентда эгизаклар коронавирусдан бутунлай соғайди

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб, коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шифокорларимиз томонидан халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларининг кўрилаётгани ушбу муваффақиятларнинг асосий омили бўлмоқда.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 6 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 3 нафари эркак, яна 3 нафари аёллардир. Улардан 5 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 27 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда бўлиб, шу жумладан, 22 ёшли эгизак ака-укалар ҳам бор.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 42 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 48  нафарга етди.

Бугун мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар жами 598 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 13:32 24.04.2020. Ўқилди: 3135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар