Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ: 7 киши касалхонага ётқизилди

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ: 7 киши касалхонага ётқизилди

2022 йил 1 январь куни соат 17:15 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси, спиртли ичимлик таъсири остида бўлган 1967 йилда туғилган Собиржон Н. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган Элмурод Р.нинг бошқарувидаги “Нексия-2” русумли ҳамда 1983 йилда туғилган Равшан К. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган. ЙТҲ натижасида қуйидагилар:

1) “Нексия-2” ҳайдовчиси Равшан К. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап болдир суягининг ёпиқ синиши, оёқнинг тўпиқ қисми ёпиқ синиши);

2) 2009 й.т. вояга етмаган йўловчи, 7-синф ўқувчиси З.Т. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);

3) 2012 й.т. вояга етмаган йўловчи, 2-синф ўқувчиси Ф.К. (ташхис: пешона тери қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);

4) 2017 й.т. вояга етмаган йўловчи, боғча тарбияланувчиси И.К. (ташхис: бошнинг юқори қисмининг йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши);

5) 1987 й.т.йўловчи Ф.К. (ташхис: чап оёқ очиқ синиб силжиши);

6) 2021 й.т. вояга етмаган йўловчи О.К. (ташхис: травматик шок);

7) “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси Собиржон Н. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, ўнг болдир суягининг очиқ синиб силжиши, кўплаб шилинмалар, мастлик ҳолати)лар турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:53 04.01.2022. Ўқилди: 3001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!