Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда бошпанасиз кишиларга паспорт топширилди

Тошкентда бошпанасиз кишиларга паспорт топширилди

Тошкент шаҳридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида биометрик паспорт топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот маркази маълум қилди.

Тантанали маросимда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорихсиев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Дониёр Тошхўжаев иштирок этиб, биометрик паспортларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг 55 нафарига шахсан топширди.

Мутасаддилар шу муносабат билан фуқароларни табриклаб, ушбу паспорт билан ҳаётларини янгидан бошлашга умид билдирди. Умумий ҳисобда биометрик паспорт олиш учун 184 нафар кишининг ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан марказда вақтинчалик сақланаётган фуқароларга доимий равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Биринчи галда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиқларини ва ҳужжатларини тиклаш, яқинларини топиш ва манзилларига юбориш чора-тадбирлари кўрилади. Шу билан бирга, ушбу саховат ишига ҳисса қўшишлари учун мурувватли кишилар таклиф қилиб келинмоқда.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 23:10 12.07.2018. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!