Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

"Тошкентда бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди"

"Тошкентда бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди"
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ЎзАга берган интервюсида шаҳардаги 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга қўйилиши юзасидан изоҳ берди. “Бозорлар энг оғир йўналишлардан бири. Халқимиз орасида “Бозор ва мозорга тегма”, деган нақл бор ва ушбу гапнинг ортида асосли хавотирлар ётибди. Аҳолимиз ўрганган ва насибасини топаётгани жойлар ўзгарса, албатта, безовта бўлади, аммо айтиш лозимки, ҳозирги бозорлар кўриниши билан ҳам, бизнес модели билан ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунинг учун 35 та давлат бозори ва савдо мажмуаси инвесторларга таклиф этилмоқда. Лекин бир нарсани аниқ айтаман: бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди. Инвесторга учта қатъий шарт қўйилади: белгиланган ҳажмдаги савдо расталарини замонавий шаклда қуриб давлатга топшириш, мавжуд тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаш ва етарли сиғимдаги автотураргоҳ барпо этиш. Инвестор фақат самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат ва кўнгилочар объектлар қуриш ҳуқуқини олади. Экобозор бу модел ишлашини кўрсатди. Халқаро тажриба ҳам бор – Роттердамдаги Markthal ёки Лиссабондаги Time Out Market тарихий бозор функцияси сақланган ҳолда шаҳарнинг энг гавжум нуқталарига айлангани бунга мисол бўла олади. Бизнинг бозорларимиз ҳам миллий муҳитини сақлаган ҳолда айнан шундай ривожланиши керак”, – деди Умрзоқов.
Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!