Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар жанжаллашди

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, 20 июнь тунги соат 00.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 йилда туғилган Ш.Б., 2001 йилда туғилган A.K., 1991 йилда туғилган Ў.З., 2002 йилда туғилган Ф.A. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва J.R.ni қўл билан уриб тан жароҳати етказишган.

Жабрланувчи бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва A.K. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Sh.B.ning ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 14:17 22.06.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!