Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари бир вақтда лавозимдан озод этилган ва шу вақтнинг ўзида Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан ўз туманларига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб қайта тайинланган. Бу ҳақда «Kun» нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги 11 тумандан 10тасида ҳокимларга ариза ёздирилган. Фақат Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров бундан мустасно. У 2017 йилнинг декабридан буён туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келмоқда.
Хабарда айтилишича, туманларда тўртта сектор бошлиқлари ишдан олиниб, вақтинча в.б сифатида лавозимда қолдирилган.
Хозирда туманлар раҳбарлари қуйидагилар:
- Бектемир тумани – Шопўлат Шораҳматович Асқаров (…)
- Мирзо Улуғбек тумани – Шавкатбек Турдиевич Иргашев (шу йилнинг апрелидан буён)
- Миробод тумани – Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов (2017 йил апрелидан буён)
- Олмазор тумани – Бахтиёр Султонович Раҳмонов (шу йилнинг майидан буён)
- Сергели тумани – Нозим Бахтиёрович Ҳусанов (шу йилнинг майидан буён)
- Учтепа тумани – Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов (шу йилнинг майидан буён)
- Чилонзор тумани – Даврон Абдулаҳатович Ҳидоятов (2017 йил апрелидан буён)
- Шайхонтоҳур тумани – Баҳодир Рихсиалиевич Ғоибназаров (2017 йил декабридан буён)
- Юнусобод тумани – Бахтиёр Ҳасанович Абдусаматов (2017 йил апрелидан буён)
- Яккасарой тумани – Сарвар Ташматович Маҳаметов (…)
- Яшнобод тумани – Дилмурод Раҳматжонович Турдиев (2017 йил апрелидан буён)