Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда аёл инспекторга шикоят қилди: "Эрим тинимсиз калтаклайди, ёрдам беринг"

Тошкентда аёл инспекторга шикоят қилди: "Эрим тинимсиз калтаклайди, ёрдам беринг"

Чилонзор туманида яшовчи Фазилат (исмлар ўзгартирилган) ҳудудий профилактика инспекторидан унга қўлини кўтарадиган эри Турсунга нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ички ишлар органлари ходими Турсун билан профилактик суҳбат ўтказди ва уни жавобгарликка тортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Aммо у маст бўлиб, уйда жанжал чиқариб, аёлига яна қўл кўтарди. Воқеани хабар топган хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ва ҳудудий профилактика инспекторл воқеа жойига етиб келишди. Суҳбат давомида аёл эри спиртли ичимликларни истеъмол қилиши, шундан кейин тажовузкор бўлиб қолиши ва бундай вазиятда масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди.

Жабрланувчининг эри билан профилактик суҳбат ўтказилди. Aёлга ҳимоя ордери берилди. Эр-хотинларга ушбу ҳужжат аёлга қандай ҳуқуқлар бериши, эркакнинг зиммасига қандай масъулият юклангани ва турмуш ўртоғи қайта мурожаат қилган тақдирда қандай оқибатларга олиб келиши тушунтирилди.

Киритилди: 10:16 10.08.2020. Ўқилди: 3751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!