Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ экани маълум қилинди

A A A
Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ экани маълум қилинди

Пойтахтда битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.

Тошкент шаҳрида автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Таҳлилларга кўра, пойтахтда битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ экани маълум қилинди

Ўтказилган транспорт макромодели таҳлилларига кўра пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 миллионни ташкил этиб, шундан 6 миллион қатнов транспортда амалга оширилади.

Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 миллионтаси (28 фоиз) жамоат транспорти, 4,3 миллионтаси енгил автотранспорт ҳиссасига тўғри келмоқда.

Киритилди: 22:00 29.11.2023. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!