Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда «Aurum 898» тунги клубида ўлдирилган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича суд бошланди

Тошкентда «Aurum 898» тунги клубида ўлдирилган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича суд бошланди

Тошкентда орадан беш ой ўтиб Aurum 898 тунги клубида ўлдирилган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича биринчи суд эшитуви бошланди, деб хабар берди Repost.

Судланувчилар курсисида тунги клубнинг тўрт нафар қўриқчиси. Залда эса Кенжаевнинг отаси ва беваси , дейилади хабарда.

2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтган эди.

Кейинроқ, спортчининг ўлимига тунги клубга ўзи олиб келган пичоқ сабаб бўлгани ҳақида хабар берилди.

Ушбу фожиа жамоатчилик томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Спортчи ўлдирилган тунги клуб ёпиб қўйилди. Кейинроқ, Кенжаевнинг ўлимидан айбланиб, тунги клубнинг тўрт нафар қўриқчиси қамоққа олинди.

Киритилди: 15:25 21.01.2019. Ўқилди: 2877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!