Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда арча ўғрилари қўлга олинди

A A A
Тошкентда арча ўғрилари қўлга олинди

Тошкентда арча ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 2018 йил 3 апрель куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи Д.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 29 мартга ўтар кечаси номаълум шахс юқоридаги фермер хўжалигига девор ошиш йўли билан кириб, умумий қиймати 39 млн. 900 минг сўмлик 19 дона “Pikka pungens” навли арчаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчилар Ж.Н., М.З. ва М.С.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

 

Киритилди: 08:01 18.05.2018. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар