Тошкентда 6 нафар талончи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Манбага кўра, 2017 йил 4 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Д.Я. исмли аёлнинг уйига 2 номаълум шахс очиқ қолган эшик орқали кириб, унинг хонасидан пуллари ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган эдилар. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни жиноий гурухдаги олти нафар шахс содир этганликлари аниқланиб, Ангрен шаҳрида яшовчи А.Э., Т.Р., Б.К., С.Э., А.Б. ҳамда А.Д.лар ушланганлар.