Шу йил 21 январь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 59 ёшли М.Э. исмли аёлнинг уйига дераза орқали кириб, хонасидан 1 450 000 сўм пули, 500 АҚШ доллари ва 2 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай тумани Қипчоқ маҳалласида яшовчи 35 ёшли Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.