3-апрель куни Учтепа туманида олиб борилган дорихоналардан ташқарида дори воситаларининг ноқонуний сотуви билан боғлиқ фактларни аниқлашга қаратилган профилактик тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 47 ёшли Гўзал А. исмли фуқаро қўлга олинди.
Холислар гувоҳлигида ўтказилган текширув вақтида қўлга олинган шахснинг ёнидан 41 конвалюта ва 610 таблетка Трамадол дори воситаси, шунингдек 30 таблетка Лирика дори воситаси топилди. Бундан ташқари, Гўзалнинг хонадони текширилгач, ходимлар у ердан 500 конвалюта (5 000 таблетка) Трамадол топишди.
Гўзал А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича ( Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ) жиноий иш қўзғатилди.