Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 41 ёшли эркак қотилликка қўл урди

A A A
Тошкентда 41 ёшли эркак қотилликка қўл урди

2019 йил 5 июль куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Р.Х. маст ҳолда Ойбек маҳалласида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшаган 34 ёшли О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Натижада О.О. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:43 06.07.2019. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар