Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 4 эгизак дунёга келди

Тошкентда 4 эгизак дунёга келди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи Одилжон ва Севара Абдуллаевалар оиласида бир йўла 4 эгизак туғилди. Улар 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди.

🏥 Чақалоқлар Республика перинатал марказида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келди.

👶 Улардан биринчиси ўғил бўлиб, вазни 1412 грамм, бўйи 37 см.

👶 Иккинчиси эса қизалоқ, вазни 1624 грамм, бўйи 37 см.

👶 Учинчи эгизак ҳам қизалоқ, вазни 1466 грамм, бўйи 37 см.

👶 Тўртинчиси ўғил, вазни 1780 грамм, бўйи 38 см.

📌 Айни пайтда чақалоқлар тиббиёт муассасасида халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

Киритилди: Бугун 11:22. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!