Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 4,3 миллиардлик қинғирлик фош этилди

A A A
Тошкентда 4,3 миллиардлик қинғирлик фош этилди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник-идора” ҳамда “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари юртимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти хориждан ўз корхонаси номига олиб келган 4 та юк контейнерини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, божхона кўриги давомида қиймати 4 млрд 303 млн. сўмлик, 115 654 дона кийим-кечаклар, 15,7 тн. гранула товари ҳамда металл жавонлар контейнерларга тегишли юк ҳужжатларида умуман қайд этилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган “томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси” технологик асбоб ускуналари ҳам муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, шунингдек ускуна қисмлари фойдаланишга яроқсиз ҳамда занглаган ҳолда эканлиги маълум бўлди.

Киритилди: 20:17 18.06.2021. Ўқилди: 2745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда