Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 32 ёшли фирибгар 2,4 миллиард сўмни «ухлатиб кетди»

A A A
Тошкентда 32 ёшли фирибгар 2,4 миллиард сўмни «ухлатиб кетди»

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси 1986 йилда туғилган эркакка нисбатан жиноят иши очди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, у уч нафар тошкентлик фуқародан 2,4 миллиард сўм пул олган. Хориждан нефт ишлаб чиқарувчи ускуна олиб келишни ваъда қилган фирибгар бу пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Шу тариқа 32 ёшли «тадбиркор»га жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши очилди. «UzNews.uz» нашрининг аниқлик киритишича, айбланувчи жабрланувчиларнинг бирига 108 миллион сўмни тўлади.

Киритилди: 02:26 27.05.2018. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда