Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 31 ёшли маст аёл 27 ёшли эркакнинг фожиали ўлимига сабабчи бўлди

Тошкентда 31 ёшли маст аёл 27 ёшли эркакнинг фожиали ўлимига сабабчи бўлди

2019 йил 24 июнь куни тахминан соат 03:50да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.

Бу ҳақда, тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

«Nissan Maxima» автомашина бошқарувида бўлган 31 ёшли ҳайдовчи Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Бобур К. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолатни ўрганиш натижасида ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда бўлгани ҳамда белгиланган тезликдан юқори тарзда ҳаракат қилгани аниқланган.

Киритилди: 11:31 25.06.2019. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!