Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 29 ёшли эркак ИИБ ходимини калтаклади

A A A
Тошкентда 29 ёшли эркак ИИБ ходимини калтаклади

Олмазор тумани ИИО ФМБ пробация хизмати инспекторлари ҳудудий профилактика инспекторига пробация хизмати ҳисобида турувчи шахс тизимли равишда белгиланган тартибни бузаётгани, ички ишлар органларига келиш талабини менсимасдан келаётгани ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан ҳисобда турувчи шахс – муқаддам бир неча бор судланган 29 ёшли Суннатилла И.ни мажбурий тарзда ИИОга етказишга қарор қилинди.

2021 йил 30 ноябрь куни тахминан соат 17.20 да туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант С. Юсупов Тансиқбаев-1 массивини кўздан кечириш давомида Суннатиллани кўриб қолиб, у билан 1-сон ички ишлар бўлимига бориши кераклиги айтган. Аммо гумонланувчи ходимни кўрганида қочмоқчи бўлган.

Профилактика инспектори гумонланувчини қувиб ушлади. Гумонланувчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсинишдан бош тортиб, катта лейтенант С. Юсуповга қаршилик кўрсатган ва унга бадан шикастлари етказган. Ёрдамга етиб келган ИИО ФМБ ходимлари Суннатиллани ИИБга етказишди. Жабрланувчи эса тиббиёт муассасига етказилди.

Мазкур факт асосида Олмазор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми бўйича (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 14:17 09.12.2021. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда