Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ярим тонна чиқинди йиғилди

A A A
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ярим тонна чиқинди йиғилди

24 сентябрь куни Тошкент вилоятида «UzPlogging» тадбири бўлиб ўтди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «ProRun» югуриш мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 230 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, экология фаоллари, вазирлик ва идоралар, хусусий корхоналар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар қатнашди.
Плоггинг давомида иштирокчилар 500 кг аралаш чиқинди йиғишди ва ён-атрофни пластик, шиша ва бошқа чиқиндилардан тозалашди.

«Бундай тадбирлар нафақат табиатга, балки жамиятга ҳам фойдали. Биз инсонлар муҳим мақсад учун бирлашганини кўрдик. Демак, биргаликда ҳаракат қилсак, катта ўзгаришларга эришишимиз мумкин», — деди «ProRun» мактаби раҳбари Андрей Куликов.

Таъкидлаш жоизки, Экология вазирлиги атроф-муҳит тозалигини сақлаш, аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган оммавий тадбирларни доимий фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Киритилди: 17:57 27.09.2023. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!