Бугун, 11 ноябрь куни, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Сурум маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, оқибатда 2 нафар шахс вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.