Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра,бугун, 28 сентябр куни соат 09:03 да Тошкент вилояти ҳудудида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилди.
Зилзила эпицентри Пискент туманида бўлиб, Тошкент шаҳридан 66 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкинишининг ҳудудларда сезилиш кучи:
— Олмалиқ шаҳрида — 3 балл;
— Пискент туманида — 2-3 балл;
— Оҳангарон туманида — 2 балл;
— Нурафшон шаҳрида — 2 балл;
— Ангрен шаҳрида — 2 балл.