Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "Рh." МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 95 000 дона тиббий қўлқопларни фуқарога 180 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!