Жорий йил бошида Тошкент вилоятида жами аҳолининг 10,2 фоизини камбағал оилалар ташкил этган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилоятида “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури доирасида бажарилган ишлар муҳокама қилинган. Унда айтилишича, вилоятда аҳолининг 10,2 фоизини камбағал оилалар ташкил этган бўлса, йил якунида 7 фоизга тушиши кутилмоқда.
Бугун ҳудудда 63 минг 9 та камбағаллик даражасидаги оилалар мавжуд. Эндиликда, вилоятда раҳбарлар ҳафтанинг жума кунида ўзига бириктирилган камбағал оилаларда бўлиб, улар билан суҳбатлашади, берилган имтиёз ва имкониятларни тушунтиради, — дейилади агентлик ахборотида.