Оққўрғон туманида 11 минг 200 гектар майдонда пахта экилиб, 43 минг тонна ҳосил давлатга топшириш режалаштирилган.
Фермер даласида теримчилар учун кунлик бепул иссиқ овқат ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилган. Кунлик пахта терим ҳақи ўз вақтида берилади.
Ҳар бир гектар майдондан 4 тоннагача ҳосилдорлик кутилмоқда.