Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятида пахта сотиш режаси ортиғи билан бажарилди

Тошкент вилоятида пахта сотиш режаси ортиғи билан бажарилди

Тошкент вилояти пахтакорлари қарийб 220 минг тонналик пахта териб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича жорий мавсум вилоятда 73 минг гектарда ғўзанинг серҳосил, маҳаллий иқлимга мос навлари парваришланиб, мўл ҳосил етиштирилди. Ҳудуднинг ўзига хос географик иқлим шароитидан келиб чиқиб, йиғим-терим мавсуми бошқа ҳудудларга нисбатан кечроқ бошланган бўлса ҳам, пахтакорлар белгиланган режани бажарди.

Айниқса Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Пискент ва Ўрта Чирчиқ тумани пахтакорлари юқори ҳосилдорликка эришиб, белгиланган режани ортиғи билан бажарган.

Жумладан, чинозлик пахтакорлар жорий мавсум 18 минг 600 тонна пахта топшириш мажбурияти олиб, амалда қабул пунктларига қарийб 21 минг тонна пахта топширди. Қуйи Чирчиқ тумани миришкорлари эса 27 минг тонна ўрнига қарийб 30 минг тонна пахта топшириб, белгиланган режани 10 фоиз ортиғи билан уддалади.

8 минг 100 гектардан ортиқ майдонга чигит қадаб, мўл ҳосил етиштирган пискентлик пахтакорлар ҳам пешқадамлар қаторидан ўрин олди. Айни пайтга қадар пискентликлар қабул пунктларига 23 минг 400 тонна ўрнига 25 минг тоннадан ортиқ пахта топширди.

Шунингдек, 26 минг 100 тонна пахта топшириш мажбуриятини олган Ўрта Чирчиқ тумани пахтакорлари ҳам режани 6 фоиз ортиғи билан бажариб, вилоят бўйича пахта режаси бажарилишига муносиб ҳисса қўшган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:02 13.11.2019. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!