Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Н.Р., А.Т. ва бошқалар “Умид” ҳамда "Ўнқўрғон" МФЙ ҳудудидаги хонадонларда 19 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларни умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 105,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.