Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент ва Қўқонда катта миқдорда дори воситаларини ноқонуний сотганлар қўлга олинди

Тошкент ва Қўқонда катта миқдорда дори воситаларини ноқонуний сотганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан текзор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Д.Н. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Б.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 1 900 дона “ENDOKARD 50 ml” номли дори воситасини 133 млн сўмга сотишга келишиб, 12 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, Д.Н.га тегишли яна 10 дона “ENDOKARD 50 ml” номли ҳамда 58 дона “SERGO 100 ml” номли дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тўққизбулоқ” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Н. яшаш хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 420,9 млн сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:19 29.07.2022. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!